Coded with by MMC

CONTACT INFO

Ko'rinish

A
A
A
Ko'rinish o'lchami
Shrift o'lchami

Вазифалари ва Функциялари

I. Умумий қоидалар
1. Ногиронлар реабилитация марказининг Низоми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги “Аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя ва тиббий-ижтимойи ёрдам билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4782-сон Фармони ва 2016 йил “Аҳолининг заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2499-сон қарорига мувофиқ қайта ишлаб чиқилган.
 
2. Марказ фаолияти, ногиронлар организмининг турли касаллик ва жарохатланишлар оқибатида издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклашга ва уларни компенсация қилишга, турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиши учун ёрдам беришга қаратилган тиббий-ижтимоий, психологик, жисмоний, меҳнатга доир реабилитация чора-тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.
 
3. Марказ ўз фаолиятини, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармонлари, Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари ҳамда ушбу  Низомдан келиб чиққан ҳолда олиб боради.
 
4. Марказ ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
 
5. Марказ, юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларига ҳисоб-китоб ва бошқа (шу жумладан, валюта ва махсус) ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр ва штампларга эга бўлади. Судда даъвогар ва жавобгар бўлиб чиқиши мумкин.
 
6. Марказ худудида ташкиллаштирилган протез корхонаси (филиал) юридик шахс мақомига ва ўз балансига эга бўлмай, унинг баланслари республика “Ортопедия реабилитацияси” илмий ишлаб чиқариш корхонасида бўлади. Ушбу корхонада ишлаётган мутахассис ва ходимларга ойлик маош ушбу корхона тамонидан берилади.
 
7. Марказ манзили: Самарқанд шахар Хўжа Ахрори Вали кучаси 28 уй.
 
II. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари.
8.Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш орқали уларни тўлақонли турмуш кечириш ҳамда ўз хуқуқлари ва потенциал имкониятларини руёбга чиқариш имконини берувчи ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ва касбий фаолиятнинг ҳар хил турларига доир қобилиятларини тиклаш;
Марказда, ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (кейинги ўринларда РЯТД деб юритилади)га мувофиқ тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ишларини ташкил этиш, ижросини таъминлаш ҳамда такомиллаштириш, лозим бўлганда РЯТДга  ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш;
Ногиронлар (шу жумладан, ногирон болалар)даги турли касаллик ва жароҳатланишлар оқибатида юзага келган турмуш фаолияти чекланганлигини аниқлаш асосида оилавий-маиший адаптация (ёки реадаптация), ижтимоий муҳитга ориентация бериш, муқобил касб ёки меҳнат турига йуналтириш (тавсиялар бериш) тадбирларини бажариш натижасида реабилитация самарадорлиги ошириш;
Бош ТМЭК йўлланмасига асосан, кўрикдан ўтаётганларни тиббий хужжатлари ва ТМК ларнинг дастлабки ташхисларига шубха гумон туғилганда бепул қайта текшириш.
Ўз фаолияти орқали тегишли худуддаги ногиронлик ва ногиронлик гурухларининг оғирлашувини олдини олиш;
 
9. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ куйидаги функцияларни амалга оширади:
ТМЭК (ногирон болаларга-ТМК) томонидан Марказга ётиш учун берилган ордер ва ишлаб чиқилган РЯТД асосида ногиронларни қабул қилади хамда унда белгиланган реабилитация тадбирларининг турлари, кўлами, ижро этиш муддатидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш режасини тузиб, ижро этади. Эхтиёж туғилганда РЯТДга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
Марказда ногиронлар тиббий-ижтимоий реабилитация комиссияси ва тиббий-техник комиссияларининг фаолиятини ташкиллаштиради, такомиллаштиради, тегишли мониторинг ишларини олиб боради ва таҳлил қилади;
Марказдаги мавжуд койка-ўринлардан (шу жумладан таянч-харакат тизими патологияси бўлган ногирон болалар учун ажратилган) унумли фойдаланади ва ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишнинг юқори самарадорлигини таъминлайди.
 Реабилитация жараёнини такомиллаштириш мақсадида замонавий тиббиёт фани ва амалиёти ютуқлари, илмий-услуб ва услубиятлари, технологияларини амалиётга жорий этади, натижаларини мониторинг асосида тахлил қилади ҳамда, Марказнинг моддий техника баъзасини мустаҳкамлаш  чораларини кўради;
Марказ фаолиятини такомиллаштиришда тегишли вазирликлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, муассасалар, жамғармалар, хамда реабилитация потенциали юқори бўлган ногиронларни  саралаш, реабилитация потенциали (прогнози) ва имкониятларини аниқлаш, реабилитация тадбирларини ўтагандан кейинги самарадорликни баҳолаш ва бу соҳадаги бошқа тадбирларни ўтказишда ТМЭКлар билан ҳамкорлик қилади;
Ногиронларга юқори сифатли тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини кўрсатишда малакали кадрларга эга бўлиш учун уларнинг бу борадаги билим ва тажрибаларини режа асосида ошириб боради;
Ногирон организмининг функционал ҳолатини, касб ёки меҳнатнинг бирон бир турига мойиллигини  аниқлайди, унда меҳнатга қизиқиш уйғотади, ишга жойлашиши учун касблар бўйича ахборот ва маълумотлар, касбий кўникма ҳамда соғлиғига зарар келтирмайдиган асосли меҳнат тавсияларини беради;
Ногиронларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва ҳаракатланишининг махсус реабилитация техник воситаларига, ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосламаларга, уларни парваришлашнинг бошқа техник воситаларига бўлган эҳтиёжини тиббий-техник комиссия хулосасига биноан аниқлайди ва таъминлаш борасидаги тавсияларини (ёки қарши тавсияларни) беради;
Протез-ортопедик маҳсулотлар ва реабилитация техник воситаларига муҳтож ногиронларни ушбу буюмларга буюртма бериш, улардан фойдаланишга тиббий-ижтимоий ва психологик жихатдан тайёрлаш, айниқса бирламчи протезлашга ногиронларни ушбу маҳсулотлардан тўғри фойдаланиш, сақлаш, оёқ-қўл чўлтоқликларини парваришлашга ўргатилади (қайта ўргатилади);
Ногиронларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш ва Марказнинг моддий техника баъзасини мустаҳкамлашни молиялаштириш эхтиёжидан келиб чиққан ҳолда маблағларни жалб этиш борасида корхона ва муассасалар билан ўзаро хўжалик шартномаларини тузади, аҳолининг ногирон бўлмаган фуқароларга пуллик тиббий хизмат кўрсатиш чет эл ва махаллий давлат грантлари, нодавлат ташкилотлар ёки шахслар томонидан кўрсатиладиган бегараз хомийлик ёрдамини олиш имкониятларини ишга солади;
Марказнинг бюджет ва бюджетдан ташқари молиявий-хужалик маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлайди;
Марказнинг ҳар чорак ва йиллик фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ишларини белгиланган тартиб, шакл ва муддатларда тайёрлаб, тегишли ташкилотларга тақдим этади;
Ногиронлик ва ногиронлар реабилитациясига оид илмий-амалий анжуманларда фаол қатнашади;
Тегишли худуддаги ногиронлар реабилитациясининг аҳволи, муаммолари ва уларнинг ечими борасида Марказда олиб борилаётган тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини амалий ахборот воситалари ва матбуот саҳифаларида ёритиб боради.
 
III. Марказнинг ҳуқуқлари  ва жавобгарлиги.
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ТМЭК хизматига, ҳамда Ногиронларни реабилитация қилиш ва  протезлаш миллий марказига  ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш, Марказнинг моддий-техника баъзасини мустаҳкамлаш ва унинг учун малакали  реабилитолог кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш;              
Марказ олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тасарруфидаги Самарқанд вилоят ТМЭК хизмати, Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хизматидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Эсперт-услубий кенгаш мажлисларида ТМЭК ходимларининг Марказ ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича ахборотларини эшитиш;
Марказ фаолиятига тегишли масалаларни ҳал этишда вилоят Соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа реабилитация марказлари ва  бошқа ташкилотлардан  зарур мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
Марказ ўз имкониятларидан келиб чиқиб фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш учун хўжалик ҳисобидаги бўлимни ташкиллаштириш ва шунга асосан штатлар жадвалини тузиш ва тасдиқлаш;      
Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Марказ қонун хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
 
11. Марказ ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этилган таҳлилий хужжатларнинг холисоналиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради.