Coded with by MMC

CONTACT INFO

Ko'rinish

A
A
A
Ko'rinish o'lchami
Shrift o'lchami

Медтуризм

 Самарқанд вилоят ногиронлар реабилитация маркази

         Марказ Самарканд шахар Хужа Ахрори Вали кўчаси 28 уйда жойлашган.

        Почта индекси -140114; тел-факс 0366 235-21-36, электрон почта samreab@mail.ru, веб-сайтsamreab.uz,

        Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  1995 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ногиронларни реабилитация қилиш буйича 1996-2000 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги  433 сонли  қарорига асосан 1998 йил март ойида 2 сон шаҳар болалар шифохонаси базасида 50 койка – ўринга мўжалланиб мослаштирилган эски бинода ташкил қилинган.

          Марказнинг асосий биноси бугунги кунда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сонли қарори”га асосан 75-ўринга мулжалланиб қурилган 3-каватли, замонавий, барча қулайликларга эга бўлган янги бинода жойлашган.

           Бугунги кунда марказ 150 койка ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан 75 та ногиронлар учун бюджет бўлими (янги бинода) ва 75 та хўжалик ҳисобидаги реабилитация бўлими (эски бинода) койка-ўринлардан иборат

          Марказ  ҳудуди замонавий ландшафт асосида тўлиқ ободонлаштирилган. Қайрағоч, каштан, дуб, япон сафораси, арча ва бошқа турли хилдаги манзарали дарахтлар ва гуллар экилган.

          Марказ моддий техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизматни бугунги кун талаблари даражасида ташкил этиш мақсадида охирги 3 йил давомида бюджет  ва бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлар ҳамда ҳомийлар , грант маблағлари хисобидан марказга бир қатор замонавий тиббий аппаратуралар- УТТ-доплер билан, компьютерлашган ЭКГ аппарати, ЭЭГ, ЭХО, спирометр, IMAX-112 С-дуга рентген аппарати, артроскоп, дефибрилятор, кроват олди монитори, жаррохлик столи, соясиз лампа, Фаза-5 наркоз аппарати,  электрокоогулятор аппаратлари олиб келиб ўрнатилди.  Марказ ходимларини юқоридаги тиббий апаратлани ишлатиш учун  қисқа муддатли курсларда малакалари оширилди. Бундан ташқари  Япония ҳукуматининг кичик ҳажмдаги беғараз ёрдам дастури асосида 109.5 минг АҚШ доллар миқдорида замонавий БТЛ фирмасининг 8 дона  физиотерапевтик аппаратлари олиб келиб ўрнатилди. Худди шундай яна 4 дона физиотерапевтик аппаратлар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинди. Бугунги кунда марказимизнинг физиотерапия бўлими энг охирги русумдаги физиотерапевтик аппаратлар билан тўлиқ жиҳозланган вилоятда ушбу тасарруфдаги ягона бўлим ҳисобланади. 

            Марказда стационар хизмат билан бир қаторда бемор ва ногиронларга консультатив диагностик хизматлар ҳам кўрсатилади. УТТ, спирометрия,    ренгенография, ЭФГДс, ЭКГ, ЭХО, ЭЭГ, лаборатория хизматлари  намунали йулга қуйилган. Бўғимларни ултратовуш ёрдамида текшириш, қон томирларини доплерография қилиш, юракни эхо текшириш, спирометрия ва бошқа бир қатор текширишлар кунига ўнлаб ногирон ва беморларга ўтказилади.  Бундан ташқари тор мутахасисликлар яъни окулист, ЛОР, гинеколог, вертебролог консултациялари амалга оширилади.

            Марказда умуртқа поғонасининг ҳар хил этиологияли емирилиш касалликларини даволаш учун вертебропластика жаррохлик амалиёти йўлга қўйилди ва ушбу жаррохлик амалиётини ўтказиш учун ЭОП аппарати харид қилинди. Бунинг натижасида марказда амалга оширилаётган бир қатор операциялар такомиллаштирилди. Йирик бўғимларда жаррохлик амалиётини ёпиқ усулда ўтказиш учун ва жаррохлик амалиётидан кейин беморни эрта оёққа қўйиш мақсадида замонавий “Артроскоп” аппарати харид қилинди. Марказ врачлари Тошкент травматология ортопедия илмий текшириш институтида ва Россия давлатининг Казань шаҳридаги Эндоскопик жаррохлик марказида “Артроскопик травматология ва ортопедия” мавзуси бўйича малака ошириб келишди. Бугунги кунда йирик бўғимларда артроскопик операциялар мувофаққиятли амалга оширилмоқда. Юқоридагилардан ташқари бир қатор физиотерапевтик аппаратлар ва реабилитация воситалари олиб келиб ўрнатилди ҳамда янги даволаш усуллари амалиётга тадбиқ қилинди.