Ko'rinish
Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ногиронларни реабилитация қилиш буйича 1996-2000 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги 433 сонли қарорига асосан 1998 йил март ойида 2 сон шаҳар болалар шифохонаси базасида 50 койка – ўринга мўжалланиб мослаштирилган эски бинода ташкил қилинган.
Марказнинг асосий биноси бугунги кунда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сонли қарори”га асосан 75-ўринга мулжалланиб қурилган 3-каватли, замонавий, барча қулайликларга эга бўлган янги бинода жойлашган.
Бугунги кунда марказ 150 койка ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан 75 та ногиронлар учун бюджет бўлими (янги бинода) ва 75 та хўжалик ҳисобидаги реабилитация бўлими (эски бинода) койка-ўринлардан иборат. Эски бино бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Марказ тузилмаси янги қарор ва фармонлардан келиб чиқиб, қайта ишлаб чиқилаяпти.
Марказ тарихидаги реконструкция ишлари ва ютуқлари
2012 йил “Узбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сонли карори” дастури асосида марказнинг янги 3-қаватли биноси ўз муддатида қуриб битказилди ва қаттиқ жиҳозлар тўлиқ янгисига алмаштирилди.
Охирги уч йилда АҚШ, Украина, Ҳиндистон, Россия, Япония каби давлатлардан малакали мутахассислар ҳамда олимлар, бундан ташқари Жанубий Корея (KOIKA), Япония (JAIKA ва давлат элчихонаси) (TICA) давлатларининг мутахассислари марказга жалб қилинди , марказ ходимлари мамлакатимизда ва ҳалқаро миқёсда ўтказиладиган семинар ҳамда конференцияларга фаол қатнашмоқда.
Марказ моддий техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизматни бугунги кун талаблари даражасида ташкил этиш мақсадида охирги 3 йил давомида бюджет ва бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлар ҳамда ҳомийлар , грант маблағлари хисобидан марказга бир қатор замонавий тиббий аппаратуралар- УТТ-доплер билан, компьютерлашган ЭКГ аппарати, ЭЭГ, ЭХО, спирометр, IMAX-112 С-дуга рентген аппарати, артроскоп, дефибрилятор, кроват олди монитори, жаррохлик столи, соясиз лампа, Фаза-5 наркоз аппарати, электрокоогулятор аппаратлари олиб келиб ўрнатилди. Марказ ходимларини юқоридаги тиббий апаратлани ишлатиш учун қисқа муддатли курсларда малакалари оширилди. Бундан ташқари Япония ҳукуматининг кичик ҳажмдаги беғараз ёрдам дастури асосида 109.5 минг АҚШ доллар миқдорида замонавий БТЛ фирмасининг 8 дона физиотерапевтик аппаратлари олиб келиб ўрнатилди. Худди шундай яна 4 дона физиотерапевтик аппаратлар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинди. Бугунги кунда марказимизнинг физиотерапия бўлими энг охирги русумдаги физиотерапевтик аппаратлар билан тўлиқ жиҳозланган вилоятда ушбу тасарруфдаги ягона бўлим ҳисобланади. 2014 йилда 440 млн сўмга тиббий аппаратлар харид қилинган бўлса 2015 йил давомида 1 млрд. 100.0 млн. сўм маблағ миқдорида тиббий асбоб-ускуналар харид қилинди. Тиббий аппаратуралардан ташқари марказда ногирон ва беморларга қулайликлар яратиш ва сервис пуллик яхшилаш мақсадида 54 та телевизор, 34 та музлатгич, 20 та кондиционер, 1340 кв гилам ва бошқа маиший техник, юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар харид қилинди.
Йирик бўғимларда жаррохлик амалиётини ёпиқ усулда ўтказиш учун ва жаррохлик амалиётидан кейин беморни эрта оёққа қўйиш мақсадида замонавий “Артроскоп” аппарати харид қилинди. Марказ врачлари Тошкент травматология ортопедия илмий текшириш институтида ва Россия давлатининг Казань шаҳридаги Эндоскопик жаррохлик марказида “Артроскопик травматология ва ортопедия” мавзуси бўйича малака ошириб келишган. Бугунги кунда йирик бўғимларда артроскопик операциялар мувофаққиятли амалга оширилмоқда.
Марказда фаолият юритган раҳбарлар
Бердиев Акрам Саъдуллаевич 1981 йилда туғилган. 1998 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтига ўқишга қабул қилинган. 2005 йилда мазкур институтни травматолог-ортопед мутахассислиги буйича тугатган.
2003-2005 йй. - РШТЁИМСФ нинг Абдоминал хирургия булимида тиббий бродар
1998-2005 йй. - Самарқанд тиббиёт институти педиатрия факультети талабаси
2005-2008 йй. - Самарқанд тиббиёт институти травматология-ортопедия мутахассислиги буйича магистр
2008-2018 йй. - Самарқанд вилоят ногиронлар реабилитация марказида бўлим бошлиғи, врач-травматолог-ортопед
2018 й. - ҳ.в. - Самарқанд вилоят ногиронлар реабилитация маркази директори лавозимида ишлаб келмоқда.