Coded with by MMC

CONTACT INFO

Ko'rinish

A
A
A
Ko'rinish o'lchami
Shrift o'lchami

8-МАРТ- ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИГА ТАБРИКНОМА !!!

 

Самарқанд Вилоят Ногиронлар Реабилитация Маркази ходимлари, барча Муҳтаррам аёлларни, Азиз опа-сингилларни, Мехрибон оналар, оқила рафиқалар, гўзал келинчаклар, лобар қизлар мақомига эга, сиз опа-сингилларни бахорнинг илк байрами 8 март- Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаймиз! Барчангизнинг оилангизга тотувлик, хотиржамлик, саломатлик тилаймиз!

Барчангизни баҳорнинг илк айёми 8 март - нафосат ва гўзаллик тантанаси билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Аслида, сиз азизларни ҳеч иккиланмай Баҳорга қиёс этиш мумкин...Чунки унинг ҳар бир ташрифи кўнгилларни илитади, қалбларни яшартиради. Оламни безаган баҳор гуллари, муаттар ҳидлари аслида сиздан нусха олгандир, холос. Баҳор ташлаб кетади, дейишади. Йўқ! Баҳор шунчаки, бизни соғинтиришни яхши кўради. Қадрини билади. Аслида, у энг садоқатли вафодор! Ҳамиша ўз вақтида ташрифи билан кўнгилларни хушнуд этаверади...

Тўғри, Баҳоройнинг ҳам инжиқликлари бор. Очиқ, тип-тиниқ осмон бағрини бир зумда булутлар эгаллаб, жала қўяди. Майин шабода ўрнини дўл эгаллайди. Аммо, бари ўткинчи. Қанча ноз-карашма қилмасин, барибир у атрофни кўкликка чулғаб, чиройини тўлалигича бизга бахшида қилади.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин Муҳтаррам аёллар,

Азиз опа-сингиллар!