Coded with by MMC

CONTACT INFO

Ko'rinish

A
A
A
Ko'rinish o'lchami
Shrift o'lchami

Самарқанд вилояти Соғлиқни cақлаш тизимини рувожлантиришда янги қадамлар.

 

Самарқанд вилояти Соғлиқни cақлаш тизимини рувожлантиришда янги қадамлар.

Самарқанд вилояти ногиронлар реабилитация марказида Соғлиқни cақлаш бошқармаси бошлиғи Жуманиязов Давронбек Хусаинбоевич, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Валеология кафедрасининг мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор Иргашев Шухрат Боисович, мазкур вилоятнинг  соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт  муассасалари рахбарлари хамда Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори лавозимига тайинланган тиббиёт фанлари доктори, профессор Ризаев Жасур Алимджанович иштирокида 2020 йилнинг 19 феврал кунида учрашув булиб ўтди.

Учрашувда Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хамкорлигида вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд камчиликларни ечимлари хақида айтиб ўтилди.

Институт ректори қўйидагиларни таъкидлаб ўтди. Тиббиётда таълим тизимини ва мазкур вилоятнинг соғликни сақлаш тизимини ривожлантиришда янги ёндошувларни қуллаш мухим. Институтда ишлаб келаётган профессорлар ва доцентларни билим ва кўникмаларидан оқилона фойдаланган холда узоқ туманларига санавиация хизматига тўлиқ жалб қилиш зарур.

Хамда вилоят соғликни сақлаш тизимига ахолини саломатлик даражасини соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали кўтариш мақсадида валеологик ёндошувларни қўллаш мухимлигига алохида эътибор берилди.

Юқорида айтиб ўтилган муаммоларни бартараф этиш учун Самарқанд вилояти ногиронлар реабилитация марказида беморлар учун яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар мавжудлиги тўғрисида хам маълумот берилди.     

Вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш профилактика муассасалари рахбарларидан фикр ва мулохазалар тингланди. Ундан ташқари соғликни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган қатъий чоралар кўрилишига олдиндан режа тузилди.